Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ёш ходимлар билан эркин мулоқот

Янгиланган сана:  11 Ноя 2022, 18:02
11 Ноя 2022
“Марказий банк келажагини салоҳиятли ёшлар билан яратамиз” шиори остида Марказий банк раҳбариятининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.

Эркин мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшларга тааллуқли масалаларга ечим топиш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ташкилотда корпоратив бирдамлик ва жамоавий руҳиятни шакллантириш, ходимларнинг касбий кўникмаларини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Учрашувда билдирилган таклифлардан келиб чиққан ҳолда тизимда ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ходимлар иштирокида интеллектуал ўйинлар, қувноқ спартакиадалар, турли спорт тадбирларини доимий равишда ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Тадбирда таъкидланганидек, ходимлар ўртасида интеллектуал ва кўнгилочар тадбирларнинг мунтазам йўлга қўйилиши иш унумдорлигининг ошишига ва касбий салоҳиятларини янада ўсишига хизмат қилади.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X