Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Қарз юки таҳлилига бағишланган семинар-тренинг

Янгиланган сана:  24 Ноя 2022, 14:31
24 Ноя 2022
Марказий банкда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) эксперти ҳамда Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари иштирокида “Қарз юки тушунчаси ва таҳлили” мавзусига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тренингда кредитларнинг ЯИМга нисбати, тармоқлар бўйича таҳлили, жисмоний шахслар бўйича кредит юки, муаммоли кредитлар (NPL) каби долзарб мавзуларда тақдимотлар ўтказилди. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда умумий қарз юки ва унинг алоҳида таркибий қисмларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Жумладан, хусусий секторга ажратилган кредитларнинг ЯИМга нисбати кўрсаткичи умумий динамикадан юқори сақланиб қолмоқда. 

Муаммоли кредитлар улуши жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра 4,9 фоизни ташкил этган. Бироқ ушбу кўрсаткич МДҲ давлатларидаги 5-5,2 фоизга нисбатан пастроқ рақамларни қайд этмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, кредит олувчилар сонининг кўпайиб бораётганлиги келгусида ҳам қарз юкининг ошишига олиб келиши мумкин.

USD = 11257.13
+29.05
EUR = 11854.88
+131.64
RUB = 182.11
-1.55
GBP = 13818.13
+174.89
JPY = 84.01
+1.66
CHF = 12038.42
+143.01
CNY = 1602.96
+19.35
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X