Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Қонунларнинг имзоланиши муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди

Янгиланган сана:  11 Ноя 2019, 13:48
7 Ноя 2019

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Марказий банкда Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ҳамда “Тўловлар ва тўлов тизими тўғрисида”ги Қонунлари янги таҳрири тасдиқланиши муносабати билан матбуот анжумани ташкил қилинди

Анжуман банклар фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси билан бошланди. Шу билан бирга, янги таҳрирдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” Қонунига мувофиқ республика худудида банк фаолиятни амалга ошириш борасидаги муносабатларни тартибга солиниши бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Қонунга мувофиқ киритилаётган ўзгаришлар ва янгиликлар тўғрисида маълумот берилди. 

Анжуман  “Тўловлар ва тўлов тизими тўғрисида” ги Қонуннинг муҳокамаси билан давом этди. Жумладан, тўловларни узлуксиз амалга оширилиши, инновацион маҳсулотларни жорий қилиниши, банк хизматларининг оммабоплигини таъминлаш мақсадида тўлов тизимларини яратиш ва фаолият юритиши, тўлов тизимларининг ягона ахборот муҳитини шакллантириш, уларни назорат қилиш ва кузатиб бориш, тўлов хизматларини кўрсатиш, нақд пулсиз тўловларни ва пул ўтказмаларини тартибга солиш бўйича маълумот берилди.

Матбуот анжумани давомида журналистларнинг ушбу Қонунларнинг янги таҳририни ишлаб чиқишда хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилгани, тўлов операциялари бўйича қатор чекловларнинг бекор қилиниши ва мавзуга оид кўплаб саволларига батафсил жавоблар берилди.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X