Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2019 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Марказий банк тўғрисидаги”ги Қонунга имзо чекди

Янгиланган сана:  13 Ноя 2019, 13:42
13 Ноя 2019

2019 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди. Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.  

Қонуннинг 1995 йилда қабул қилинган таҳриридан фарқли ўлароқ, янги таҳририни ишлаб чиқишда Марказий банкнинг иқтисодиётда нархлар барқарорлиги, банк тизими ва тўлов тизимлари фаолияти барқарорлигини таъминлаш зарурияти ҳисобга олинган.

Қонун 11 боб ва 72 моддадан иборат.

Қонуннинг янги таҳрири Халқаро валюта жамғармаси мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрланган бўлиб, хорижий давлатлар, хусусан, Россия, Швейцария, Польша, Грузия ва бошқа мамлакатлар марказий банкларининг илғор тажрибасини ўзида жамлаган.

Халқаро валюта жамғармасининг тавсияларига биноан Марказий банкнинг ваколатлари янгиланиб, уларнинг таркибига банклар, нобанк кредит ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаш ташкилотлари ва банклар гуруҳларининг фаолиятини лицензиялаш, тартибга солиш ва назорат қилишда асослантирилган мулоҳазадан фойдаланиш, шунингдек, валюта, қимматбаҳо металлар ва бозор инструментлари қаторини кенгайтирган ҳолда молия бозорларида спот ва форвард операцияларини амалга ошириш каби ваколатлар киритилди.

Марказий банкнинг самарали ва замонавий пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги функциялари кенгайтирилди ва янгиланди. Шунингдек, инфляция даражасини мониторинг, таҳлил ва прогноз қилиш, банк тизими ва пул-кредит кўрсаткичлари ҳамда ташқи сектор статистикаси, шу жумладан, тўлов баланси, республиканинг халқаро инвестицион позицияси, ташқи қарзи ва олтин-валюта захираси тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва эълон қилиш бўйича вазифалар белгиланди.

Марказий банк Бошқаруви таркиби, аъзолари сони ва ваколатларига ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда Марказий банк Бошқаруви тўққиз аъзодан, яъни Бошқаруви Раиси ҳисобланувчи Марказий банк Раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек, икки нафар мустақил аъзодан иборат.

Мазкур Қонунга мувофиқ Марказий банк Бошқаруви келгуси йил учун пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини, шу жумладан, ликвидликни тақдим этиш ва жалб қилиш параметрлари, Марказий банкнинг пул-кредит операциялари бўйича фоиз ставкалари ҳамда асосий фоиз ставкаси даражасини белгилайди ва тасдиқлайди. Шунингдек, мажбурий захира талаблари меъёрлари, ажратиладиган кредитлар бўйича таъминот турлари рўйхати, тизимли муҳим банклар учун пруденциал меъёрлар ва бошқа ваколатларни ўрнатади.   

Қонундаги асосий янгиликлардан бири – Марказий банкнинг жамоатчилик билан алоқаларидир. Нархлар ва молиявий барқарорликни таъминлашда пул-кредит сиёсатининг таъсирчанлигини кучайтириш мақсадида Қонун билан Марказий банк фаолияти шаффофлигини оширишга қаратилган фаол коммуникация сиёсатини юритиш асослари белгилаб берилмоқда. Бу, ўз навбатида, аҳоли ва иқтисодиёт субъектларининг Марказий банкка бўлган ишончини ошириб, иқтисодиётда инфляция ва инфляцион кутилмаларни самарали бошқаришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, ривожланган мамлакатлар тажрибасига асосланган ҳолда, Қонунда эркин шаклланувчи алмашув курси режими шароитида ички валюта бозорига интервенцияларнинг фақатгина валюта курсининг кескин тебранишларини олдини олиш мақсадида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Янги таҳрирдаги Қонунда Марказий банкнинг ички назорат органи ҳисобланувчи ички аудит хизматининг ташкил этилиши ва унга Марказий банк таркибий бўлинмалари ва тасарруфидаги ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш вазифаси юклатилиши, шунингдек, халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит ташкилотлари томонидан ҳар йили ташқи аудит ўтказилиши кўзда тутилган.

Умуман олганда, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири замонавий стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодий ривожланишни таъминлашга хизмат қилади.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X