Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк тизимида гендер тенгликни таъминлашга бағишланган семинар ташкил этилди

Янгиланган сана:  7 Дек 2022, 17:27
7 Дек 2022
Марказий банкда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида “Зўравонликка қарши 16 кун” ва “Ўзбекистон банк тизимида гендер тенгликни илгари суриш” лойиҳалари доирасида семинар ташкил этилди.

Семинарда банк соҳаси вакилларини гендер хилма-хилликни баҳолаш натижалари ва тавсиялар билан таништириш ҳамда соҳада гендер тенгликни таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, ЕТТБнинг “Банк соҳасида гендер хилма хилликни баҳолаш натижалари” лойиҳаси ва шу йўналишда ишлаб чиқилган тавсиялар муҳокама қилинди. Ўзбекистон молия секторида аёллар миллий ташаббуси концепцияси тақдим этилди.

Тадбирда мамлакатимиз банк соҳасида аёлларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир тадбирларни амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Семинар якунида “Gender Intelligence” ўқув дастурини муваффақиятли якунлаган тренерларга сертификатлар топширилди.

USD = 11269.82
-31.77
EUR = 12205.22
-115.77
RUB = 159.78
-2.8
GBP = 13890.05
-117.14
JPY = 86.43
-0.5
CHF = 12161.24
-132.45
CNY = 1668.34
-4.68
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X