2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, гаров реестрига фойдаланувчилар томонидан киритилган ёзувлар сони 1 878,1 мингтани, шундан гаров реестридан ўчирилган ёзувлар сони 682,4 мингтани ташкил этди. Натижада гаров реестридаги мавжуд фаол ёзувлар сони 1 195,8 мингтага етди.

Шу билан бирга, гаров реестридаги мавжуд фаол ёзувлар мулк турлари кесимида олинганда, 623 064 таси – транспорт воситалари, 496 271 таси кўчмас мулклар, 44 800 таси депозитлар, 16 450 таси асбоб-ускуналар, 7 328 таси айланмадаги пул маблағлари ва товарлар, 4 797 таси товар-моддий қимматликлар, 1 785 таси мулкий ҳуқуқлар, 837 таси лизинг, 487 таси бошқа мулклар ҳиссасига тўғри келади.
