Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк тизими ходимлари учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Янгиланган сана:  17 Мар 2023, 13:00
17 Мар 2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида банк тизими раҳбар ходимлари ва ёш мутахассислари иштирокида жаҳолатга қарши маърифат мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда ёшларни радикализмни олдини олиш ва унга қарши курашишга жалб этиш ҳақида сўз юритилди.

Дин аслида тинчлик ва эзгуликни тарғиб қилиши ҳамда ёшларимизнинг диний, дунёвий, аҳлоқий ва илмий салоҳиятини юксалтириш, маънавий ва диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, юрт истиқболи учун садоқат ва тинчликни асраш билан боғлиқ жиҳатларни шакллантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, ҳар бир ходим ўз касбига виждонан ёндашиши ва иш вақтида ўзига юклатилган вазифаларни масъулият билан бажариши муҳим эканлиги таъкидланди.

Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X