- Раҳбар: Сабиров Бахтиёр Бахадирович
Контакт маълумотлари
Телефон: 71-233-90-93Вазифа ва функциялар
Департаментнинг асосий вазифалари:
-
Марказий банк томонидан қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчи корхоналардан сотиб олиш ва улар учун ҳисоб-китоб ишларини ташкил қилиш ҳамда Марказий банкка тегишли қимматбаҳо металларни сақлаш, ҳисобини юритиш, ҳисобдан чиқариш ва қайта баҳолаш;
-
Қимматбаҳо металларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга сотиш ҳамда қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли қуймаларни ва Марказий банкнинг эсдалик тангаларини сотиш ва қайтариб сотиб олиш.
Департаментнинг асосий функциялари:
-
Марказий банк томонидан ҳарид қилинаётган ва сотилаётган қимматбаҳо металларни сақлаш, ҳисобини юритиш, ҳисобдан чиқариш, қайта баҳолаш ва жўнатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
-
Бошқа вазирлик ва идораларнинг қимматликларини вақтинчалик сақловга қабул қилиб олиш, сархиллаш, сақлаш, берилишини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритилишини ташкиллаштириш.