Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов тизимлари департаменти

Янгиланган сана: 14 Мар 2025, 15:14
  • Раҳбар: Усманов Жамшид Камолович

Контакт маълумотлари

Телефон: 71-212-61-29



Вазифа ва функциялар

Департаментнинг асосий  вазифалари:

тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бажариш

Департаментнинг асосий функциялари:

  • тўлов хизматлари бозорида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун янги тўлов хизматларини амалиётга жорий этиш, QR-код ва NFC-технологиялари орқали тўловларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, мижозларни масофавий банк хизматларидан фойдаланишга кенг жалб этиш орқали тўловларни 24/7 режимида ўтказиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш;

  • тўлов тизимлари инфратузилмасини, банкоматлар ва терминаллар тармоғини янада кенгайтириш бўйича ишларни бажариш ва назорат қилиш;

  • тўлов хизматлари бозорида тўлов тизимлари субъектлари фаолиятини самарали назорат қилиш, уларнинг реестрини юритиш ва чоралар белгилаш;

  • нақд пулсиз тўловларни янада кенгайтиришда электрон пулларни оммалаштириш учун шарт-шароит яратиш;

  • банклар ва тўлов тизими субъектларини Марказий банкнинг тўлов тизимларида иштирок этишига доир масалани кўриб чиқиш ва ҳал қилиш;

  • тўлов тизимлари фаолияти, банк карталари муомаласи, электрон пуллар ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қоидалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


USD = 12895.55
+15.2
EUR = 14338.56
-196.91
RUB = 159.38
+2.7
GBP = 17019.55
-80.4
JPY = 87.09
-1.86
CHF = 15273.66
-318.1
CNY = 1787.47
+7.95
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X