Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Банк тизимида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Янгиланган сана:  11 Авг 2021, 11:49
Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Олий Мажлис Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари кўмитаси билан ҳамкорликда “Банк тизимида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ZOOM платформаси орқали Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ва тижорат банклари ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида банк тизимида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолияти самарадорлигини ошириш муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Олий Мажлис Сенатининг “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиш стратегияси” ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши ташкил этилди.

Бугунги кунда банк тизимида жами 40 мингдан ортиқ раҳбар ва мутахассислар фаолият юритаётган бўлса, шундан 31 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

Ҳозирги кунда Марказий банк фаолиятида гендер инклюзивликни оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, шу йилнинг март ойида Гендер тенглиги бўйича Ҳаракатлар режаси ишга туширилди. Бунда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан хамкорликда 2021-2023 йилларга мўлжалланган молия тизими ва тадбиркорликда гендер инклюзивликни ошириш масалалари бўйича Ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.

Шу билан бирга, давра суҳбатида банк тизимида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш, ўз бизнесини бошлаётган аёллар учун қисқа муддатли бизнес ва молиявий таълим дастурларини амалга ошириш бўйича тадбирлар ўтказиб келинаётгани қайд этиб ўтилди.

Давра суҳбати якунида банк тизимида гендер тенглик масалаларини таъминлашда ҳамкорликдаги чора-тадбирларни фаол олиб боришга келишиб олинди.




Улашиш:

 
USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X