Марказий банкда ЕТТБ вакиллари билан Ўзбекистонда гендер тенглиги ва инклюзивлиги масалалари бўйича учрашув ўтказилди
Янгиланган сана: 10 Май 2022, 16:41
Тадбиркорлик соҳасида гендер бўйича ягона платформани яратишда зарур маълумотларни тегишли идоралардан олиш ва уларни таҳлил қилиш масалалари, платформанинг техник имкониятлари кўриб чиқилди.
Баҳолаш жараёнида иштирокчилар мамлакатда гендер тенглиги тўғрисида ҳисобот бериш платформасини жорий этиш юзасидан бир тўхтамга келдилар. Бу эса аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда янада самарали қарорлар қабул қилиш ва мамлакатда гендер инклюзивлиги бўйича биринчи миллий ҳисоботни яратиш имконини беради.
Учрашув якунида ЕТТБ вакиллари томонидан кўрсатиладиган техник кўмак миссияси доирасидаги таклифлари қабул қилиниб, келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар келишиб олинди.