Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий хизматлар услубиёти бошқармаси бош мутахассиси

Янгиланган сана:  3 Май 2024, 18:03

Аризалар қабул қилиш муддати 10.05.2024

Тест синовлари муддати 14.05.2024

Мажбуриятлар:

  • Кредит ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган янги хизмат ва фаолият турлари услубиётларини ишлаб чиқади, амалдаги хизмат ва фаолият турларини ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлайди.
  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда, шунингдек кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилишга оид Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳамда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фаол иштирок этади.
  • Бошқарма фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганади ва амалиётга тадбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
  • Бошқармага тегишли бўлган маълумотларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқади.

Талаблар:

  • Маълумоти: Банк, молия ёки ҳуқуқ соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлиши лозим.
  • Иш тажрибаси: банк тизими ёки адлия органларида камида 2 (икки) йил иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ислом молиясига ва "яшил" молияга оид билим ва кўникмаларнинг, шу жумладан махсус сертификатларнинг (IFQ, CDIF, SIPA, SPFAS, CSAA ва бошқа сертификатлар) мавжудлиги мамнуният билан қабул қилинади.
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус тили (В2) ва инглиз тили (В2) – бошқарма ваколатига алоқадор статистик маълумотлар тузишнинг халқаро методикаларини ўрганишда ва хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда, ҳисоботларни таҳлил қилишда фойдаланилади.
  • MS Office (Word, Excel, PowerPoint) дастурларида эркин фойдалана олиши, Интернет тармоғида ишлай олиш қобилиятига эга бўлиши лозим (маълумотларни тез ва осон қидириб топиш).
  • Кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилишга оид талаблар бўйича изланишлар олиб бориши, сўровномалар ўтказиши ва таҳлилий ишлар натижаси бўйича тақдимотлар қила олиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12675.00
+4.95
EUR = 13616.75
+56
RUB = 138.36
+0.36
GBP = 15921.07
+63.24
JPY = 82.81
+1.22
CHF = 13965.40
+77.37
CNY = 1750.42
+0.68
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X