Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банкларни инспекция қилиш 1-бошқармаси етакчи инспектори

Янгиланган сана:  3 Май 2024, 17:55

Аризалар қабул қилиш муддати 10.05.2024

Тест синовлари муддати 14.05.2024

Мажбуриятлар:

  • Бошқармада амалдаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Марказий банк бошқаруви қарорлари, буйруқлари ҳамда фармойишлари бажарилишини таъминлаш;
  • Банкларда ўтказиладиган комплекс, алоҳида масалалар юзасидан (тематик) ҳамда назорат тартибидаги инспекция (текшириш)ларда гуруҳ раҳбари ёки аъзоси сифатида иштирок этиш;
  • Инспекция (текшириш)лар ўтказиш жараёнида ишчи гуруҳ раҳбари томонидан берилган топшириқ ва вазифаларни ўз вақтида, тўғри ва холисона бажарилишини таъминлаш;
  • Зарур ҳолларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари сўровлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида банкларда ўтказиладиган текширишларда иштирок этиш;
  • Бошқарма фаолиятига оид ҳисобот ва маълумотларни тайёрлашда директор ўринбосари-бошқарма бошлиғига кўмаклашиш, заруратга кўра бошқарма фаолиятини такомиллаштириш юзасидан директор ўринбосари-бошқарма бошлиғига таклифлар киритиш;
  • Меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш, шунингдек ўзига юклатилган вазифа ва топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш.

Талаблар:

  • Маълумоти: Банк иши, Молия, Иқтисод йўналишида олий маълумотга эга бўлиши лозим
  • Иш тажрибаси: Банк-молия соҳасида камида 1 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Чет тилларни билиш даражаси: инглиз тили (А2) ва рус тили (В1) – Интернет тармоғи ва бошқа турли манбалар орқали илғор хорижий амалиётларни ўрганиш ва халқаро молиявий ташкилотлар вакиллари билан бўладиган мулоқотларда иштирок этишда фойдаланилади.
  • MS Office (Word, Excel, PowerPoint), дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Банк сири тўғрисида”ги Қонунлари ва «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низом, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси банк тизимига оид бошқа қонун ва қонуности (низом, йўриқнома, тартиб ва ҳ.к.) ҳужжатларни билиш билан лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12675.00
+4.95
EUR = 13616.75
+56
RUB = 138.36
+0.36
GBP = 15921.07
+63.24
JPY = 82.81
+1.22
CHF = 13965.40
+77.37
CNY = 1750.42
+0.68
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X