Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жойларда сайёр қабул ўтказилади

Янгиланган сана:  26 Май 2019, 17:04
8 Апр 2019

ЭЪЛОН

Марказий банк Раиси ўринбосарлари, таркибий бўлинма ходимлари, ҳудудий Бош бошқарма бошлиғи ва тижорат банклари Раиси ўринбосарлари иштирокида Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонуни талаблари асосида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари учун сайёр қабуллар ўтказади.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор аҳолининг банк тизими юзасидан мурожаатларини қонуний ҳал қилиш, банк тизимида мавжуд тизимли камчиликларни аниқлаш, қабуллар давомида юқори идораларга қайта-қайта мурожаат қилаётган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш, аҳолининг розилигини таъминлаш, фуқароларнинг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, мурожаатларни холис ва тезкор кўриб чиқиш масалаларига қаратилади. 

Мазкур қабул:

2019 йил 9 апрель куни:

- соат 10-00 дан Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани Мусиқа  санъат коллежи биносида (Беруний кўчаси, 45а-уй);

2019 йил 10 апрель куни:

- соат 10-00 дан Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳокимияти биносида (Мустақиллик кўчаси);

- соат 11-00 дан Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар 1-сонли мусиқа мактабида (А.Яссавий кўчаси, 28-уй);

2019 йил 11 апрель куни:

- соат 11-00 дан Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳокимияти биносида (Ш.Рашидов кўчаси, 3-уй);

2019 йил 12 апрель куни:

- соат 10-00 дан Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани Халқ қабулхонаси биносида (Қум овул МФЙ, Янги ҳаёт кўчаси);

- соат 11-00 дан Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани ҳокимияти биносида (Буюк ипак йўли кўчаси, 1-уй);

2019 йил 13 апрель куни:

- соат 10-00 дан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Миллий банк саёхат филиали биносида (Бунёдкор кўчаси, 28-уй);

- соат 11-00 дан Бухоро вилояти, Бухоро тумани ҳокимияти биносида (Буюк ипак йўли кўчаси, 6-уй) ташкил этилади.

Маълумот учун телефон:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (+99871) 212-62-05

USD = 10371.76
+7.28
EUR = 12153.63
-101.33
RUB = 133.19
-1.84
GBP = 13393.05
-128.45
JPY = 98.40
+0.24
CHF = 11340.21
-48.08
CNY = 1548.90
+0.41
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X