Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Диққат! Марказий банк сизни GMW2025 халқаро кампанияси доирасида эксклюзив маҳорат дарсига таклиф қилади!

Янгиланган сана: 25 Мар 2025, 13:08
24 Мар 2025
Global Money Week 2025 халқаро кампанияси бу йил қуйидаги илҳомлантирувчи шиор остида ўтказилади: “Think before you follow, wise money tomorrow” (Эртанги молиявий имкониятларингиз бугунги қарорларингиздан бошланади)

Сизни молиявий саводхонлик оламига йўл очадиган ноёб маҳорат дарси кутмоқда. Бу дарсда сиз ўз маблағларингизни оқилона бошқариш бўйича муҳим билимларга эга бўласиз!

Муҳокама қилинадиган мавзулар:

Шахсий молия – пул маблағларини самарали бошқариш ва импульсив харажатлардан қочиш йўллари.
Бўлиб тўлаш ва кредит: фарқи нимада? – қайси бири фойдалироқ, қандай жиҳатларни эътиборга олиш лозим?
Кредит тарихи – унинг аҳамияти, қандай шакллантириш ва олдини олиш керак бўлган хатолар.

Мазкур маҳорат дарси сизга молия дунёсининг муҳим жиҳатларини тушуниш ва молиявий барқарор келажак сари илк қадам қўйиш имкониятини беради.

Кириш бепул, аммо жойлар чекланган!

Сана: 27-март
Вақт:11:00
Рўйхатдан ўтиш: https://forms.gle/xVsUmA3pmUyXfgVD9
Манзил: Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона

Келажагингизга сармоя киритинг – молиявий саводхонлик биринчи қадамингиздан бошланади!
USD = 12957.14
+29.97
EUR = 14702.47
-15.11
RUB = 156.56
+0.83
GBP = 17233.00
+34.69
JPY = 90.22
-0.53
CHF = 15590.35
-78.95
CNY = 1778.00
+5.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X