Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жойларда сайёр қабул ўтказилади

Янгиланган сана:  26 Май 2019, 17:04
23 Апр 2019

ЭЪЛОН

Марказий банк Раиси ўринбосарлари, таркибий бўлинма ходимлари, ҳудудий Бош бошқарма бошлиғи ва тижорат банклари Раиси ўринбосарлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонуни талаблари асосида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари учун сайёр қабуллар ўтказади.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор аҳолининг банк тизими юзасидан мурожаатларини қонуний ҳал қилиш, банк тизимида мавжуд тизимли камчиликларни аниқлаш, қабуллар давомида юқори идораларга қайта-қайта мурожаат қилаётган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш, аҳолининг розилигини таъминлаш, фуқароларнинг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, мурожаатларни холис ва тезкор кўриб чиқиш масалаларига қаратилади.


Мазкур қабул:

2019 йил 24 апрель куни:

- соат 10-00 дан Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани ҳокимияти биносида (Гаресизлик кўчаси, 4-уй);

- соат 15-00 дан Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ҳокимияти биносида (Гурлан кўчаси, 65-уй);

 

2019 йил 25 апрель куни:

- соат 10-00 дан Хоразм вилояти, Хива тумани Ахборот технологиялари коллежи (Буюк ипак йўли кўчаси, 6-уй);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (+99871) 212-62-05
USD = 10139.30
+9.74
EUR = 11051.84
+96.72
RUB = 141.35
+3.81
GBP = 12333.44
+72.62
JPY = 94.22
-0.43
CHF = 10443.20
+15.41
CNY = 1422.68
-3.76
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X