Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк хабари

Янгиланган сана: 16 Май 2023, 18:08
16 Май 2023
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига кўра, “Тартибга солиш қумдони” рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилмоқда:
▪️  "Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси: “Anglesey Food” МЧЖ ХК (веб-сайти korzinka.uz);
▪️  синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш;
▪️  “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2023 йил 28 апрель;
▪️  синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2023 йил 1 май; 
▪️  синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2023 йил 1 ноябрь.

Изоҳ. Синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинади.

USD = 12653.32
-58.77
EUR = 14822.10
-105.71
RUB = 161.89
-0.75
GBP = 17204.72
-78.64
JPY = 86.29
-0.64
CHF = 15896.13
-61.8
CNY = 1762.25
-9.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X