Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Лондонда ICBC Standard инвестиция банки билан музокаралар ўтказилди

Янгиланган сана: 28 Сен 2023, 15:21
28 Сен 2023
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки делегацияси Лондон шаҳрида ICBC Standard инвестиция банки билан Ўзбекистон молия бозорида зарурий инфратузулмани жорий қилиш ва норматив-ҳуқуқий базани халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан муҳокама ўтказди.

ICBC Standard инвестиция банки экспертлари томонидан йирик хорижий институционал инвесторларни маҳаллий молия бозорларига жалб қилиш имкониятларини оширишда халқаро депозитарийлар билан алоқаларни ўрнатиш, маҳаллий ва халқаро ҳисоб-китоб тизимларини боғлаш ва шарномавий-ҳуқуқий муҳитни яратиш лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилди.

Шунингдек, ICBC Standard инвестиция банки томонидан яқин кунларда Ўзбекистон молия бозорларида миллий валюта – сўмда ҳисоб-китоблар ва давлат қимматли қоғозлари билан операцияларни амалга оширишни бошлашнинг техник томонлари ҳам келишиб олинди.

USD = 12591.71
-84.4
EUR = 14821.70
-153.86
RUB = 160.18
-1.38
GBP = 17238.05
-224.56
JPY = 87.35
-1.33
CHF = 15880.58
-201.77
CNY = 1756.44
-13.47
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X