Мазкур меморандум устувор равишда мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлик бўйича базавий билимларини ошириш мақсадида рақамли таълим лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган.
Ҳамкорлик доирасида молиявий саводхонлик компонентларини мактаб ўқув фанларига интеграция қилиш орқали қуйидаги мақсадларга эришиш назарда тутилган:
- 5-11 синф ўқувчиларининг молиявий, жумладан, рақамли молиявий саводхонлигини ошириш;
- ўқувчиларнинг молиявий саводхонлик бўйича билимларини синовдан ўтказиш ва баҳолаш;
- фан ўқитувчиларини молиявий саводхонлик бўйича тайёрлаш ва билим ҳамда кўникмаларини ошириш.
"Кундалик" МЧЖнинг “eMaktab” платформаси фойдаланувчилари бевосита "ўқитувчи – ўқувчи – ота-она" занжирини ўз ичига олганлигидан келиб чиқиб, ҳамкорлик натижасида молиявий саводхонлик бўйича лойиҳаларининг таъсир доирасини сезиларли даражада кенгайтиришга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк молиявий саводхонликни ошириш лойиҳаларига қизиқиш билдирувчи таълим ташкилотларини ҳамкорликда фаолият олиб боришга таклиф этади.