Марказий банкда Жаҳон банкининг Ўзбекистон молия секторини ислоҳ қилиш бўйича навбатдаги дастурини амалга ошириш юзасидан экспертлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда миссия доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги лойиҳалар ва йўналишлар муҳокама қилинди. Хусусан, банк хизматлари исътемолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, микромолия ташкилотлари назорати, яшил молия ва тўлов тизимлари соҳаларини ривожлантириш ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнлари ҳақида сўз юритилди.