Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро валюта жамғармаси экспертлари билан миссия якунлари бўйича учрашув

Янгиланган сана:  15 Мар 2024, 15:15
15 Мар 2024
Марказий банкда Халқаро валюта жамғармасининг Марказий банк ички аудит мутахассисларининг рискка асосланган ички аудит соҳасида малакасини ошириш бўйича миссияси якунларига доир муҳокамалар бўлиб ўтди.

Учрашувда техник кўмак доирасида рискларни бошқариш тизими ва рискка асосланган ички аудитни жорий қилиш бўйича Марказий банкнинг саъй-ҳаракатлари ўзининг ижобий самарасини бераётганлиги қайд этилди.

Шунингдек, Марказий банкдаги асосий иш жараёнлари хариталарини тузиш, рискларни аниқлаш ва баҳолаш ҳамда аудитдан ўтказиладиган объектларни ўз ичига олган аудит оламини такомиллаштиришга оид йўналишларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Учрашувда халқаро экспертларнинг тақдим этган тавсиялари Марказий банк фаолиятида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланиб, ҳар икки томон рискларни бошқариш тизими ва рискка асосланган ички аудитни жорий қилиш йўналишида ҳамкорликни давом эттиришини билдирдилар.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X