Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Замонавий факторинг хизматлари бўйича Хитой тажрибаси ўрганилмоқда

Янгиланган сана:  1 Апр 2024, 20:02
1 Апр 2024
Халқаро молия корпорациясининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари бошчилигидаги делегация замонавий факторинг хизматлари бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди.

Ташрифнинг биринчи кунида Хитойнинг кўчар активлар асосида молиялаштириш хизматлари бозори ҳақида амалий семинар ташкил этилди. Семинар давомида Хитойда кўчар активлар асосида молиялаштириш хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича охирги 20 йилда амалга оширилган ислоҳотлар билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, делегация аъзоларига кўчар активлар асосида молиялаштириш хизматларини кўрсатувчи махсус электрон платформалар (Warehouse Finance Platform, Receivables Finance Platform, SCM Platform) ҳамда уларнинг ишлаш механизмлари тушунтириб ўтилди.

Бундан ташқари, ташриф давомида Хитой Халқ банки Кредит тарихи бюроси томонидан замонавий технологик ечимларни жорий этган ҳолда электрон факторинг ва тескари факторинг хизматларини кўрсатиш бўйича яратилган имкониятлар ҳам ўрганилмоқда.

USD = 12610.17
-9.84
EUR = 13526.93
+4.59
RUB = 135.24
-0.5
GBP = 15818.20
+2.8
JPY = 80.36
-0.67
CHF = 13836.04
-10.8
CNY = 1741.81
-0.54
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X