Марказий банкда ELINC China Co. Ltd компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда молия секторида киберхавфсизлик йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида компаниянинг киберхавфсизлик борасидаги тажрибаси ҳамда бу борада эришилган натижалар хусусида маълумот берилди.
Шунингдек, учрашув якунида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув Меморандуми доирасида малака ошириш семинарлари ташкил этилишига келишиб олинди.
