Халқаро валюта жамғармаси келишувларининг IV моддаси бўйича навбатдаги маслаҳатлашув миссияси доирасида Яссир Абдих бошчилигидаги ХВЖ делегацияси Марказий банк раҳбарияти билан учрашди.
Учрашувда мамлакатимиздаги сўнгги иқтисодий ўзгаришлар, амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати, банк секторидаги бугунги вазият каби масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, Марказий банк раҳбарияти томонидан жорий макроиқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, пул-кредит ҳамда макропруденциал сиёсатдаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Мазкур миссия доирасида ХВЖ вакилларининг қатор вазирлик ва идоралар, шунингдек, тижорат банклари билан учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда.
