Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Марказий банк ҳамкорлигида Наманган, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида “Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар–жой бинолари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ўқув-семинарлари ўтказилди.
Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва энергия самарадор технологияларни сотиб олиш учун ажратилган “яшил ипотека" ва истеъмол кредитларининг 15 фоизидан 37,5 фоизигача бўлган қисмини қоплаш учун субсидиялар тақдим этишга қаратилган.
Ўқув-семинарлари жорий йилнинг май ойи якунига қадар республиканинг бошқа ҳудудларида режа-график асосида ўтказилади.
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва энергия самарадор технологияларни сотиб олиш учун cубсидиялар тақдим этилади
Янгиланган сана: 8 Май 2024, 10:47