Марказий банк ҳудудий бош бошқармалари ходимлари томонидан республикамизнинг чекка туманларида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув-тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, апрел ойи давомида ҳудудларда ўтказилган ўқув машғулотларида 893 нафар хотин-қизлар, 644 нафар ёшлар, 18 нафар муҳожир ва уларнинг оила аъзолари ҳамда 62 нафар маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Тадбир давомида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, жумладан, ўзини-ўзи банд қилишда яратилган микромолиявий хизматларнинг имкониятлари, имтиёзли кредитлаш дастурлари, ижобий кредит тарихини шакллантиришда масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти билан биргаликда аҳолида “кибергигиена”ни шакллантириш, рақамли молиявий саводхонлигини ошириш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Молиявий маданиятни шакллантириш, “кибергигиена”га ўргатиш ва микромолия хизматларини оммалаштириш – молиявий саводхонликни яхшилашнинг муҳим йўналишлари
Янгиланган сана:
14 Май 2024, 22:35