Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк вакили Клирстрим (Clearstream)нинг Марказий, Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари бўйича 18-саммитида иштирок этди

Янгиланган сана:  24 Май 2024, 10:18
24 Май 2024
Жорий йилнинг 16-17 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки масъул ходими Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси вакиллари билан биргаликда Клирстрим (Clearstream)нинг Марказий, Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари бўйича 18-саммитида иштирок этди.

Клирстрим халқаро марказий депозитарийси томонидан Будапешт (Венгрия) шаҳрида ўтказилган мазкур халқаро тадбирда йирик хорижий банклар, хорижий давлатларнинг марказий депозитарийлари ва молиявий ташкилотларнинг етакчи экспертлари қатнашди.

Тадбир дастуридан жаҳон молия бозоридаги долзарб мавзулар – молия соҳасида сунъий интеллектнинг ўрни, маълумотларни қайта ишлашдаги инновацион ечимлар, хусусан, пост-трейдинг (клиринг ва ҳисоб-китоб) соҳасини рақамлаштиришдаги долзарб тенденциялар ва бошқа масалалар муҳокамаси ўрин олди.

Саммит доирасида Клирстрим бош директори Самуел Райли ва Клирстримнинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий директори Иса Рибейро билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистонда банк-молия тизими, хусусан, пул-кредит сиёсати, инфляцион таргетлаш ҳамда капитал бозори соҳасидаги ўзгаришлар муҳокама қилинди. Шунингдек, Клирстрим халқаро депозитарийсининг Ўзбекистон капитал бозорига кириши, пул маблағлари бўйича Марказий банкда, қимматли қоғозлар бўйича эса Марказий депозитарийда тегишли вакиллик ҳисобварақлари очиши истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Саммит иши доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари, шунингдек, «ОТП Банк» (Венгрия) вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон капитал бозорида ўрнатилган талаб, мавжуд имкониятлар ҳамда «ОТП Банк»нинг ушбу бозорда иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

USD = 12635.27
-19.75
EUR = 13753.49
+27.86
RUB = 144.47
+0.19
GBP = 16362.67
+66.8
JPY = 79.37
+1.04
CHF = 14100.29
+12.55
CNY = 1741.64
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X