Марказий банкда молиявий саводхонлик лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этган фаол ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ёшлар учун "Пулларингизни ҳимоя қилинг. Келажагингизни таъминланг" (Protect your money, secure your future) шиори остида ўтказилган видеороликлар танлови ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди. Танловнинг мақсади ёшларни рақамли молиявий саводхонлик ва молиявий хавфсизлик масалаларини ўрганишга ундашдан иборат.
Шунингдек, Марказий банк ва унинг ҳудудий бош бошқармалари томонидан ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини амалга оширишда ноиқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларидан фаол иштирок этган волонтёр - талаба ёшлар тақдирланди ва лойиҳа ҳамкорлари бўлган олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчиларига миннатдорчилик билдирилди.
Волонтёр - талаба ёшларга Марказий банк сертификати ҳамда пул мукофотига эга кобейджинг карталари топширилди, бу эса албатта ёшларга банк хизматларидан кенгроқ фойдаланиш учун ўзига хос мотивация бўлиб хизмат қилади.
Барчага иштирок учун миннатдорчилик билдирамиз!
Молиявий саводхонлик бўйича тадбирларнинг батафсил маълумоти билан finlit.uz веб-сайтида танишиб чиқишингиз мумкин
Молиявий саводхонлик бўйича видеороликлар танлови ғолиблари ва волонтёр – талаба ёшлар тақдирланди
Янгиланган сана: 28 Май 2024, 17:44