Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Аёллар ва ёшларнинг молиявий маданиятини шакллантириш, “кибергигиена”га ўргатиш ва микромолия хизматларини оммалаштириш – молиявий саводхонликни яхшилашнинг муҳим йўналишлари

Янгиланган сана: 29 Май 2024, 17:40
29 Май 2024
Республикамизнинг чекка туманларида аҳолининг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ва уларга қарши курашишда “кибергигиена”ни шакллантириш, банкларга бўлган ишончини ҳамда рақамли молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Марказий банк томонидан навбатдаги ўқув-тренинг тадбирлари Навоий ва Бухоро вилоятларида бўлиб ўтди. 

Хусусан, Бухоро вилоятининг Шофиркон, Жондор, Олот, Пешку ҳамда Навоий вилоятининг Конимех, Хатирчи ва Томди туманларида ўтказилган ўқув машғулотларида 357 нафар ёшлар, 222 нафар хотин-қизлар, 80 нафар ҳоким ёрдамчилари ҳамда 35 нафар маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тренинглар давомида Марказий банк ва тижорат банклари мутахассислари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, жумладан, ўзини-ўзи банд қилишда яратилган микромолиявий хизматларнинг имкониятлари, имтиёзли кредитлаш дастурлари, ижобий кредит тарихини шакллантиришда масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, кредит ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шунингдек, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.

USD = 12950.03
-20.16
EUR = 13505.59
-66.42
RUB = 142.53
+0.33
GBP = 16323.51
-28.01
JPY = 85.39
-0.03
CHF = 14317.34
-87.58
CNY = 1777.41
-4.23
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X