Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

АҚШ делегацияси вакиллари билан учрашув

Янгиланган сана:  31 Май 2024, 15:08
31 Май 2024
Марказий банк раҳбарияти АҚШ давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюросининг киберхавфсизлик бўйича катта маслаҳатчиси Барбара Паолетти ва АҚШ элчихонаси вакиллари билан учрашди. 

Учрашувда Марказий банкда киберхавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хақида қисқача маълумот берилди. Хусусан, Марказий банк ҳузурида ташкил этилган Киберхавфсизлик марказининг (CERT-CBU) фаолияти ва кибер таҳдидларга қарши курашиш ҳамда банк карталари билан боғлиқ бўлган фирибгарликларнинг олдини олиш тўғрисида сўз юритилди. 

Шунингдек, киберхавфсизлик соҳасида рискларни бошқариш ва баҳолашда АҚШнинг илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда ушбу йўналишларда ходимлар малакасини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. 

Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган масалаларда ҳамкорликни давом эттиришга келишдилар.


USD = 12599.92
-25.26
EUR = 13510.89
+5.73
RUB = 144.48
-2.14
GBP = 15962.84
-10.54
JPY = 78.92
-0.53
CHF = 14108.07
-40.96
CNY = 1735.60
-3.09
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X