Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Жаҳон банки миссиясининг ташрифи доирасида Марказий банк томонидан хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритилди

Янгиланган сана: 5 Июн 2024, 19:00
5 Июн 2024

Жорий йилнинг 27-31 май кунлари Жаҳон банки Ғазначилиги экспертларининг техник кўмак миссияси бўлиб ўтди.

Миссия давомида халқаро захираларни бошқаришда диверсификациянинг аҳамияти, жумладан, хорижий давлатлар қимматли қоғозларни захиралар таркибига киритиш, хатарларни баҳолаш ҳамда Марказий банкнинг тегишли таркибий бўлинмалари иш жараёнини самарали ташкил этиш бўйича махсус тренинглар ўтказилди.

Хусусан, қимматли қоғозларга инвестиция киритишда рискларни бошқариш, савдо ва ҳисоб-китоб амалиётларини ўтказиш, бухгалтерия ҳисоби ва комплаенс-назоратни амалга ошириш масалалари юзасидан малака оширилди.

Шу билан бирга,  мамлакатимиз тарихида илк бор Марказий банк захираларини диверсификация қилиш мақсадида қимматли қоғозларга бирламчи инвестиция киритиш амалиётлари ўтказилди ҳамда тегишли портфеллар шакллантирилди.

Миссия якунида Жаҳон банки Ғазначилиги экспертларининг халқаро захираларни бошқариш ва тегишли таркибий бўлинмалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялари олинди ҳамда захиралар таркибига янги молиявий инструментларни киритишни давом эттириш ва Марказий банк ходимлари малакасини оширишга доир келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишувга эришилди.


USD = 12938.20
-26.23
EUR = 14710.73
-33.72
RUB = 159.51
+1.23
GBP = 17171.58
+5.38
JPY = 90.87
+0.07
CHF = 15801.42
-61.09
CNY = 1771.43
-5.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X