Марказий банкда Осиё тараққиёт банкининг молия сектори катта эксперти Эндрю Маккартни бошчилигидаги миссияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда инклюзив молия секторини ривожлантириш дастури бўйича фактларни аниқлаш масалалари, шунингдек, 2021-2023 йилларга мўлжалланган молиявий оммабоплик миллий стратегиясини баҳолаш бўйича маслаҳатлашувлар муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида ОТБ вакиллари дастурни муваффақиятли амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, жумладан, ҳамкор банкларни танлаш, микромолия ташкилотларини молиялаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш компаниясини техник қўллаб-қувватлашга эътибор қаратдилар.
Миссия давомида Молиявий оммабопликнинг янги Миллий стратегиясини ишлаб чиқиш доирасида давлат ташкилотлари, банклар, молия институтлари ва бошқа манфаатдор шахслар иштирокида учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган.
