Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кибермаданиятни юксалтириш бўйича Жиззах вилоятида “Cyber month Jizzakh” тадбирлари ўтказилмоқда

Янгиланган сана: 19 Июн 2024, 12:31
19 Июн 2024
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Жиззах вилояти Бош бошқармасида тижорат банкларининг ходимлари иштирокида кибержиноятларга қарши курашиш учун фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази ҳамда Ички ишлар вазирлиги мутахассислари томонидан содир этилаётган кибержиноятларда фирибгарлар томонидан қўлланилаётган ижтимоий-инжиниринг усуллари тушунтирилди ҳамда фуқаролар ишончига кириш учун мессенжерлар орқали юборилаётган сохта ҳужжатлар намуналари намойиш қилинди.

Йилдан-йилга кибержиноятлар сони ошиб бораётганлигини инобатга олиб, ижтимоий тармоқлар ҳамда тўлов воситаларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича фуқароларни ўқитиш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Тадбир якунида тижорат банклари ходимларига банк хизматларидан фойдаланувчи мижозларга пластик карталаридаги маблағларни асраш, сохта хабарларга алданиб қолмаслик ва шахсий маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмаслик юзасидан маслаҳатлар бериб боришни тизимли равишда йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

USD = 12950.03
-20.16
EUR = 13505.59
-66.42
RUB = 142.53
+0.33
GBP = 16323.51
-28.01
JPY = 85.39
-0.03
CHF = 14317.34
-87.58
CNY = 1777.41
-4.23
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X