2023-2024 ўқув йилида юртимиздаги нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 140 дан зиёд иқтидорли талабалар орасидан 20 нафари Марказий банкнинг махсус стипендияси танловидан ўтиб, 15 нафари мазкур Стипендия дастурини муваффақиятли якунлади.
Мазкур дастур ёш кадрларни талабалик давридан Марказий банк фаолиятига оид назарий билимларини амалиётда қўллаш, келгусида тайёр етук кадрлар бўлиб етишиш имконини берганлиги билан аҳамиятлидир.
Марказий банк томонидан стипендиатлар учун амалиёт вақтида пул-кредит сиёсати, монетар операциялар, валютани тартибга солиш ва тўлов баланси, кредит ташкилотлари пруденциал назорати ҳамда банк фаолиятига оид бошқа йўналишлар бўйича тематик ўқув семинарларининг ташкил этилганлиги уларнинг билим ва кўникмаларини янада оширишга хизмат қилди.
Марказий банкнинг махсус стипендия дастурини муваффақиятли якунлаган 15 нафар стипендиатга сертификатлар топширилди
Янгиланган сана: 28 Июн 2024, 18:37