Корея банкининг Билимлар алмашинуви бўйича ҳамкорлик дастури (Knowledge Partnership Program-KPP) доирасида Марказий банкда Корея банки ва Кореянинг Сунгкюнкван университети делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Жорий йилги тадқиқот қатъий фоизли даромадга эга қимматли қоғозларни бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган.
Ушбу тадқиқот Сунгкюнкван университети профессорларининг иштирокида ўтказилади ва якунлари бўйича хулоса ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилади.
Ташриф доирасидаги дастлабки семинарда халқаро захираларни бошқаришнинг бугунги ҳолати атрофлича муҳокама қилинди ҳамда истиқболдаги қатор йўналишлари ҳақида тақдимот ўтказилди.
