Лойиҳа доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Республика болалар кутубхонасида 12-15 ёшдаги ўсмирлар, талабалар, шунингдек, ушбу кутубхоналар ходимлари учун бир қатор тренинглар ўтказиш режалаштирилган.
Тренингларда банк ва нобанк кредит ташкилотлари хизматларидан тўғри фойдаланиш, замонавий банк маҳсулотлари, рақамли молиявий хизматлар, молиявий гигиена ва хавфсизлик каби долзарб мавзулар ёритилади. Шунингдек, иштирокчилар интерактив мунозаралар давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўладилар.
Бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган муассасаларда ўзбек ва рус тилларида жами 7 та тренинг ўтказилди. Йил охирига қадар ҳар ойда бир қатор тренинглар ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, тренинглар графиги finlit.uz каналида эълон қилиб борилади.
Тренинглар якунига кўра иштирокчилар ўзларида пулларни самарали бошқариш, жамғармаларни шакллантириш, рақамли банк хизматларидан фойдаланиш ва молиявий фирибгарликдан ҳимояланиш кўникмаларини шакллантирадилар.
Иштирок этиш учун finlit.uz телеграм саҳифасини кузатиб боринг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича янги таълим лойиҳасини йўлга қўйди
Янгиланган сана:
30 Авг 2024, 14:49