Марказий банк "CERT-CBU" киберхавфсизлик маркази банк карталари маълумотлари ва пул маблағларини ўғирлаш билан боғлиқ фирибгарлик белгиларини аниқлаш учун интернет ресурслари мониторингини амалга оширади.
Мониторинг натижасида фирибгарлар сохта веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали моддий ёрдам бериш, инвестиция киритиш, соврин ютиш мазмунидаги хабарлар билан фуқароларнинг ишончига киришга уриниши аниқланди.
Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар орқали келадиган турли ҳаволаларни босмаслик, шубҳали веб-сайтларга шахсга доир ва банк карта маълумотларини киритмаслик ҳамда SMS-хабарлардаги тасдиқлаш кодларини ошкор қилмаслик талаб этилади.
Фирибгарлар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали сохта веб-сайт ва саҳифалар фаол тарғиб қилинмоқда
Янгиланган сана:
10 Сен 2024, 18:28