Тадбирда Марказий Осиё марказий банклари, минтақада фаолият юритаётган етакчи тараққиёт молия институтлари вакиллари, ассоциациялар, микромолия ташкилотлари, Микромолия маркази (МФC), дастурий таъминот ва финтех ташкилотлари раҳбарлари, инвесторлар ва бошқа мутахассислардан иборат 200 дан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
Унда:
- яшил микромолиявий маҳсулотлар ва янги шароитларга мослашиш;
- ESG стандартларини жорий этиш;
- МСМEни молиялаштириш;
- исломий молияни жорий этиш;
- рақамлаштириш ва финтех;
- Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мавзуларига доир сессиялар ўтказилиши режалаштирилган.
Саммит ишини ёритиш учун оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар таклиф этилади. Иштирок этишни истаганлар 71-212-73-31, 71-212-73-32, 71-212-60-52 телефон рақамлари орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.