Тадбир давомида Корпорация вакиллари Жанубий Кореяда омонатчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.
Ўз навбатида, Марказий банк вакиллари томонидан хорижий ҳамкасбларга республикадаги омонатларнинг ҳимояланишини таъминлаш тизими, хусусан, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди, банкларнинг фонд олдидаги мажбуриятлари ва фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш тартиби ҳақида маълумот берилди.
Бундан ташқари, делегация вакилларига янги таҳрирдаги "Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг асосий жиҳатлари ёритиб берилди.
Марказий банк раҳбарияти ва Корея омонатларни суғурталаш корпорацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Янгиланган сана:
17 Сен 2024, 17:00