Марказий банкда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Марказий банкда Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида семинар ўтказилди.
Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими Илҳом Марупов ўз маърузаси билан иштирок этди. Семинарда дин аслида тинчлик ва эзгуликни тарғиб қилиши, диндан турли нопок мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик ҳамда ёшларимизнинг диний, дунёвий, аҳлоқий ва илмий салоҳиятини юксалтириш, маънавий ва диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларини олдини олиш, юрт истиқболи учун садоқат ва тинчликни асраш билан боғлиқ жиҳатларни шакллантириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, юртимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларни ички ва ташқи, шунингдек, интернет тармоғидаги таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.
Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Марказий банкда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Янгиланган сана:
26 Сен 2024, 10:28