Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) жорий этиш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Миллий банки билан икки кунлик қўшма семинар ташкил этилди.
Семинар давомида молиявий инструментлар билан боғлиқ операцияларни ҳисобга олиш ва уларни ҳисоботда акс эттириш стандартини қўллаш, Қозоғистон Миллий банки молиявий ҳисоботининг консолидацияси ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини банк тизимида регулятив капиталга таъсири каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди.
Семинарда Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари мутахассислари ва ҳудудий бош бошқармалари бош бухгалтерлари иштирок этиб, фаолиятга доир масалалар юзасидан амалий тажриба алмашишди.
