Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тошкент шаҳрида “FinTech & Banking 2024” форуми бўлиб ўтди

Янгиланган сана: 4 Окт 2024, 19:18
4 Окт 2024
Жорий йилнинг 3-4 октябрь кунлари Ўзбекистон Финтех ассоциaцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кўмагида тижорат банклари, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари, криптоактивлар бозори ҳамда IT-индустрия вакиллари иштирокида “FinTech & Banking 2024” форуми ташкил этилди.

Форумнинг очилиш маросимида Марказий банк раиси ўринбосари С.Мелибаев бугунги кунда тўлов ташкилотлари замонавий дастурий ечимларни жорий этиши натижасида тижорат банклари билан нақдсиз пул ўтказмалари юзасидан рақобатлаша бошлаганлигини эътироф этди.

Тадбир давомида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ва хорижий тижорат банклари, тўлов ташкилотлари, автоматлаштирилган банк тизимларини етказиб берувчи ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича дастурий ва техник ечимлар ишлаб чиқарувчи компаниялар экспертлари тақдимотлар ўтказиб, соҳада мавжуд муаммолар ҳамда фойдаланилмаган имкониятлар юзасидан фикрлар билдиришди.

Хусусан, форумдан ўрин олган “Молиявий жиноятчиликка қарши курашиш: таҳдидлар, имкониятлар ва ривожланаётган молиявий фирибгарликларни қандай енгиш мумкин?” номли шўъба йиғилишида Марказий банкнинг “CERT-CBU” Киберхавфсизлик маркази бошлиғи О.Толипов чиқиш қилиб, Ўзбекистонда банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

USD = 12557.56
-34.15
EUR = 14809.13
-12.57
RUB = 159.44
-0.74
GBP = 17147.35
-90.7
JPY = 87.29
-0.06
CHF = 15841.50
-39.08
CNY = 1753.68
-2.76
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X