Марказий банк томонидан иқтисодиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар орасидан иқтидорли, билимли ва умидли кадрларни саралаш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий банкнинг махсус стипендияси танлови ўтказилиб келинади.
Танловнинг бу йилги босқичида ҳам 400 дан ортиқ талабалар иштирок этиб, улар орасидан 29 нафар иқтидорли талаба Марказий банк махсус стипендиясига муносиб деб топилди.
Марказий банк фаолияти ва асосий вазифаларини тўлиқ тушуниб етиш учун ҳар бир стипендиат октябрь ойидан бошлаб 9 ой давомида Марказий банкнинг турли департаментларида амалиёт ўтайди ва Марказий банкнинг фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.
Мазкур дастур кадрларни талабалик давридан Марказий банк фаолиятига оид назарий билимларини амалиётда қўллаш, келгусида тайёр етук кадрлар бўлиб етишишлари имконини беради.
29 нафар иқтидорли талабалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус стипендиясига сазовор бўлишди
Янгиланган сана: 7 Окт 2024, 19:53