Банк назорати бўйича Базель қўмитаси (BCBS) ҳузурида ташкил этилган Базель маслаҳатлашув гуруҳи банк назорати масалалари бўйича банк тизими регуляторлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш платформаси ҳисобланади.
Базель маслаҳатлашув гуруҳига аъзо бўлиш банк тизими регуляторлари билан ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, Базель қўмитаси тавсияларига мувофиқ банк назорати тизимларини такомиллаштиришга бағишланган тадбирлар ва муҳокамаларда қатнашиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Базель маслаҳатлашув гуруҳига (BCG) аъзо бўлди
Янгиланган сана: 8 Окт 2024, 14:20