Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари мутахассислари молиявий саводхонлик ва оммабоплик йўналишида малакаси оширилди

Янгиланган сана: 22 Окт 2024, 12:48
22 Окт 2024
Жорий йилда иккинчи маротаба Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари салоҳиятли ходимлари учун молиявий саводхонлик ва оммабоплик йўналишида малака оширишга доир амалий тренинг машғулотлари ўтказилди. 

Ушбу амалий тренинг ҳудудларда фаолият юритаётган салоҳиятли ходимларнинг молиявий билимларини оширишга ҳамда улар орқали чекка туман (шаҳар)ларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ва банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш ишларини тизимли равишда давом эттиришга хизмат қилади.

Семинар давомида қуйидаги долзарб мавзулар қамраб олинди:
  • аҳолини бизнесга жалб қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашнинг муҳим жиҳатлари;
  • тадбиркорлар учун факторинг хизматларининг жозибадорлиги;
  • микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби;
  • молиявий хавфсизлик, банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш бўйича  амалга оширилаётган ишлар;
  • устувор мақсадли гуруҳлар учун ўқув тадбирлари ташкил этишнинг янги шакллари ҳамда долзарб йўналишлари. 
Марказий банк ҳудудий бош бошқармалари вакиллари томонидан молиявий саводхонлик бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган лойиҳалар юзасидан маълумот берилди ҳамда ўзаро муҳокамалар асосида фикр алмашилди.


USD = 12676.11
-18.86
EUR = 14975.56
+97.06
RUB = 161.56
-0.04
GBP = 17462.61
+76.85
JPY = 88.68
+0.68
CHF = 16082.35
+163.89
CNY = 1769.91
-2.09
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X