Ўзбекистон касаба уюшмаларида мамлакатимизнинг турли соҳаларида умрини ҳалол ва самарали меҳнатга бағишлаган, жамиятда ҳурмат қозонган бир гуруҳ юртдошларимизни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, улар орасида Марказий банкда узоқ йиллар касбига садоқат ва масъулият билан фаолият олиб борган, билим ва тажрибаси билан соҳа ривожига ҳисса қўшган фахрий ходимларимиз ҳам бор.
Юксак эътирофга сазовор бўлган ҳамкасбларни Марказий банк жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.
Марказий банк ходимлари “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар
Янгиланган сана: 24 Окт 2024, 09:36