Қозоғистоннинг омонатларни кафолатлаш тизимининг 25 йиллигига бағишланган халқаро конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ҳамда Қозоғистон депозитларни кафолатлаш фонди АЖ ўртасида англашув Меморандуми имзоланди.
Меморандумнинг мақсади ўзаро манфаатдорлик асосида омонатларни суғурталаш миллий тизимларини ривожлантиришда икки томонлама ҳамкорликни рағбатлантириш ва бу соҳадаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат.
