11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Марказий банкда узоқ йиллар фаолият юритиб, соҳага ўз ҳиссасини қўшган ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари холидан хабар олиниб, уларга ғамхўрлик кўрсатилди.
Кексалар меҳнатини қадрлаш, уларни ардоқлаш ва меҳр-oқибат кўрсатиш Марказий банк фаолиятида алoҳида ўрин тутади.
Сана муносабати билан Марказий банк раҳбарияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкилот ривожи йўлида кўп йиллар меҳнат қилган 20 га яқин кекса авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатилиб, фахрийлар моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилди.
Меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатилди
Янгиланган сана: 11 Ноя 2024, 17:00