Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк раҳбарияти Халқаро омонатларни кафолатлаш ассоциациясининг йиллик конференциясида иштирок этди

Янгиланган сана: 19 Ноя 2024, 12:49
16 Ноя 2024
Марказий банки раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев бошчилигидаги Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди (FBOKF) делегацияси Халқаро омонатларни кафолатлаш ассоциациясининг (AIDI) Йиллик умумий йиғилишида иштирок этди. 

Анжуман мобайнида Корея ва Ҳиндистон омонатларни суғурталаш фондлари билан учрашувлар ўтказилиб, Хорватия депозитларни кафолатлаш агентлиги билан ўзаро англашув Меморандуми имзоланди. 

Шунингдек, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди (FBOKF) делегацияси Евроосиё ва Осиё-Тинч океани минтақавий қўмиталари йиғилишларида иштирок этди. Учрашувларда депозит суғурталовчиларига Ўзбекистонда омонатларни кафолатлаш тизимидаги сезиларли ўзгаришлар тўғрисида маълумот берилди ва тажриба алмашилди. 

Бундан ташқари, Корея омонатларини кафолатлаш корпорацияси (KDIC) билан учрашув ўтказилиб, Ўзбекистонда омонатларни тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кўшма лойиҳанинг истиқболлари муҳокама қилинди. 

Шу билан бирга, FBOKFнинг paybox-plus тизимига ўтиши муносабати билан, омонатларни кафолатлашнинг ривожланган тизимига эга бўлган хорижий омонатларни суғурталовчи ташкилотлар билан музокаралар олиб борилиб, транзит муаммолари ва келгусидаги ривожланиш истиқболлари бўйича халқаро тажриба ўрганилди ва тавсиялар олинди.

USD = 12865.66
-8.36
EUR = 13510.23
-48.69
RUB = 125.14
-3.07
GBP = 16377.99
-42.82
JPY = 84.26
-0.66
CHF = 14548.98
-72.28
CNY = 1769.67
-4.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X