Марказий банкда “Pricewaterhousecoopers” аудиторлик компанияси билан ҳамкорликда “Ташкилотларда экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) масаласи ва дунёда ESG ни тартибга солиш” мавзусига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Мазкур ўқув семинарида Марказий банк ва тижорат банкларининг масъул ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда экспертлар томонидан экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув соҳасидаги энг долзарб масалалар ҳамда унинг тижорат банклари ва бошқа молия ташкилотлари фаолиятидаги асосий ўрни ва аҳамияти хусусида сўз юритилди. Шунингдек, барқарор ривожланишнинг муҳим “драйвер”лари, ESG назоратининг жаҳондаги роли, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) жорий этишнинг афзалликлари ва "яшил" молиялаштириш каби мавзуларда кенг тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ўқув семинари интерфаол шаклда ўтказилиб, унда иштирокчилар томонидан берилган саволлар ҳамда ESG соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув масаласига бағишланган ўқув семинари ўтказилди
Янгиланган сана: 20 Ноя 2024, 09:52